ДУНЁ

Қозоғистон Туркияга яна қутқарувчилар жўнатяпти

Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг қутқарувчилари бўлган яна бир самолёт ҳалокатли зилзила оқибатларини бартараф этишда ёрдам кўрсатиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида Туркияга жўнаб кетди. Бу ҳақда Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев тегишли кўрсатма берди, деб хабар қилмоқда республика Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати.
Иккинчи эшелон 60 нафар шахсий таркибдан иборат бўлиб, улар орасида қутқарувчилар, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Табиий офатлар тиббиёти маркази шифокорлари, кинология отрядлари бор.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг фавқулодда вазиятларни бартараф этиш бўлинмалари 150 га яқин турдаги авария-қутқарув асбоб-ускуналари, 160 дан ортиқ турдаги дори воситалари билан қуролланган.

Зилзила оқибатларини бартараф этиш бўйича марказий штаб билан келишилган ҳолда Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг иккинчи гуруҳи Ғозиантеп шаҳрида қидирув-қутқарув ишларига қўшилади. Туркияга жалб қилинган қозоғистонлик қутқарувчиларнинг умумий сони 100 кишини ташкил қилади.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 8 февраль куни Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев ҳам Остонадаги Туркия элчихонасига бориб, ҳамдардлик китобига қайд қолдирган эди.
6 февраль куни Туркиянинг жануби-шарқида (маҳаллий вақт билан 04:17 да – 7,7 балл ва 13:24 да – 7,6 балл) магнитудаси етти баллдан ортиқ бўлган иккита зилзила содир бўлди.

Туркия жануби-шарқида содир бўлган даҳшатли зилзила қурбонлари сони 8 мингдан ошди.

Президент Ражаб Тойиб Эрдўған Туркияда табиий офат муносабати билан етти кунлик миллий мотам эълон қилди. Туркия давлат байроқлари бутун мамлакат бўйлаб яримга туширилди.
Вайронкор зилзила қўшни мамлакатларда, жумладан Сурия, Ливан, Шимолий Кипр Турк Республикаси, Греция Кипр ва Ироқда ҳам сезилди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan