ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Январда 85 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди

Жорий йилнинг январь ойи давомида 614 та ҳолатда улгуржи истеъмолчилар томонидан 85 млн куб метр (85 млрд сўм) ҳажмдаги табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланган. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.

Газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари асосан Бухоро вилоятида 37,9 млн куб метрни (37,8 млрд сўм), Қашқадарёда 25,1 млн куб метрни (25 млрд сўм), Тошкент вилоятида 13,2 млн куб метрни (13,2 млрд сўм), Навоийда 3,5 млн куб метрни (3,6 млрда сўм), Фарғонада 1,3 млн куб метрни (1,2 млрд сўм) ташкил этган.

Ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари истеъмолчилар тоифаси бўйича, автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида 20 та ҳолатда (76,8 млрд сўм), иссиқхоналарда 30 та (1,2 млрд сўм), ишлаб чиқариш корхоналарида 39 та (1,9 млрд сўм), умумий овқатланиш шохобчаларида 164 та (0,7 млрд сўм) аниқланган.

“Ҳозирда аниқланган ҳолатлар юзасидан расмийлаштирилган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига юборилди”, дейилади вазирлик хабарида.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan