ЎЗБЕКИСТОН

Ўзбекистонда 12 та давлат бошқаруви органлари тугатилмоқда

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 23 декабрь куни «Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармон имзоланди. 

Мазкур фармонга кўра, 12 та давлат бошқаруви органлари тугатилмоқда.

Жумладан:

➖ Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги — Қишлоқ хўжалиги билан боғлиқ вазифа ва функциялари Қишлоқ хўжалиги вазирлигига, саноатни ривожлантириш билан боғлиқ вазифа ва функциялари эса Инвестисиялар, саноат ва савдо вазирлигига ўтказилмоқда;

➖ Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги — вазифа ва функциялари тегишинча Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги орасида тақсимланмоқда;

 Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Халқаро ҳамкорлик ва ривожланиш агентлиги — вазифа ва функциялари Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигига ўтказилмоқда;

➖ Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги — вазифа ва функциялари Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ўтказилмоқда;

➖ Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги — вазифа ва функциялари Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ўтказилмоқда;

➖ Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалигида капитал қурилиш лойиҳаларини амалга ошириш агентлиги — вазифа ва функциялари Сув хўжалиги вазирлигига ўтказилмоқда;

➖ Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги — вазифа ва функциялари Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига ўтказилмоқда;

➖ Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги — вазифа ва функциялари Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига ўтказилмоқда;

➖ Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги «Ўзбекчорванасл» агентлиги — вазифа ва функциялари Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасига ўтказилмоқда;

➖ Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси — вазифа ва функциялари тегишинча Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги орасида тақсимланмоқда;

➖ Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш маркази — вазифа ва функциялари Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигига ўтказилмоқда;

 Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси — вазифа ва функциялари Соғлиқни сақлаш вазирлигига ўтказилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan