TA'LIM

Арча байрамни бузиб қўйганимиз учун «узр сўраймиз» — ДТМ тест жараёнлари назорат остида эканини билдирди

Давлат тест маркази айрим Telegram-каналларда тест саволлари акс этган фотосуратлар тарқалаётганига муносабат билдирди.

Фото: Telegram

Таъкидланишича, айрим Telegram-каналлар ёзганидек ҳеч қандай «арча байрам» бошлангани йўқ.

Арча байрамни бузиб қўйганимиз учун «узр сўраймиз». Абитуриент телефон олиб киришни уддаласа, Давлат тест маркази уларни аниқлаб, четлатишни уддалайди. Марҳамат, сизлар турли расмларни Telegram-каналларда эълон қилишда давом этаверинг, биз эса барчаси назоратда эканини кўрсатиб берамиз ҳамда жараёнлар шаффоф ва адолатли ўтишини таъминлаймиз, — дейилади марказ хабарида.

Фото: Telegram
Фото: Telegram
Фото: Telegram
Фото: Telegram

Қайд этилишича, кимё фанидан тест топшириқлари акс этган, лекин тест топшириқлари рақами кўринмаган тест топшириқлари китоби 8 август куни Фарғона вилоятида ўтказилган тест синовларига тааллуқли бўлиб, мазкур абитуриент тест синови вақтида телефондан фойдаланаётгани аниқланиб, далолатнома асосида тест синовларидан четлаштирилган.

Математика фанидан тест топшириқлари акс этган, лекин тест топшириқлари рақами кўринмаган тест топшириқлари китоби эса диагностик тест синовларига тааллуқли бўлиб, мазкур тест топшириқлари китоби 8 август куни ўтказилган олий таълим муассасалариниг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовларига тааллуқли эмас.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan