ДУНЁ

Украинанинг Херсон вилоятида уруш бошланганидан кейин туғилган болаларга Россия фуқаролиги берилади

Украинанинг Херсон вилоятида 24-февральдан кейин туғилган болалар, шунингдек, етим болалар автоматик тарзда Россия фуқаролигини олади. Бу ҳақда Россия давлат ОАВлари томонидан Херсон вилояти “ҳарбий-фуқаролик маъмурияти раҳбари ўринбосари” деб аталувчи Кирилл Стремоусов маълум қилди, деб ёзади Медуза.
Унинг даъво қилишича, ҳудудда Россия паспортларига нисбатан «шов-шувли талаб» бор бўлиб, уларни расмийлаштириш учун аллақачон ўн мингдан зиёд талабнома келиб тушган.
Херсон вилояти март бошидан буён деярли тўлиқ Россия қўшинлари назорати остида бўлиб турибди. Ҳудуднинг «янги ҳукумати» Россияга қўшилиш истаги ҳақида бир неча марта маълум қилган.

Май охирида Россия президенти Владимир Путин Украинанинг Херсон ва Запороже вилоятлари аҳолиси учун Россия фуқаролигига мурожаат қилишнинг соддалаштирилган тартиби ҳақида фармон имзолади. 11-июнь куни ушбу вилоятларда илк Россия паспортлари берила бошлагани маълум қилинди.


LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan