ДУНЁ

Тарихда энг узоқ ҳукмронлик қилган монархлар эълон қилинди Қиролича Елизаветта II’нинг ундаги ўрни маълум бўлди

Буюк Британия қироличаси Елизавета II тарихдаги энг узоқ ҳукмронлик қилган монархлар рўйхатида иккинчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда «BBC» хабар берди.

Рўйхатда биринчи ўринни 1643 йилдан 1715 йилгача 72 йилу 110 кун ҳукмронлик қилган Франция қироли Людовик XIV эгаллаган. Учинчи ўриндан 1946–2016 йиллар оралиғида 70 йил 126 кун тахтни эгаллаган Таиланд қироли Пхумипон Адульядет жой олган.

Елизавета II 1952 йилда 26 ёшида отаси қирол Жорж VI вафотидан кейин тож кийган. Қиролича айни пайтда энг кекса давлат раҳбари ҳисобланади. Буюк Британия қироличаси, шунингдек, аёллар ҳукмронлиги бўйича жаҳон рекордчисига айланган.

Аввалроқ қиролича Елизавета II’нинг сейфида нималар борлиги очиқланганди. Шунингдек, Елизавета II «Йил кекса одами» мукофотини олишдан бош тортганди

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan