ЖАМИЯТ

Қизириқда фожеали автоҳалокат

Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ маълумотларига кўра, мазкур йўл транспорт ҳодисаси 13 январь куни соат тонги 04-00 ларда Қизириқ тумани «Гулзор” маҳалласи худудидан ўтувчи транспорт воситалари ҳаракатланиши учун мўлжалланмаган ички махаллий йўлда содир бўлган.

Ҳ.Қ. “Бағрикенг-Гулзор” йўналишида, ўзига тегишли “Дамас” русумли 75У532JA0 давлат рақамли автомашинасини бошқариб келаётганда, қор ёғиб турганлиги ва об-ҳавонинг ноқулайлиги сабабли бошқарувни йўқотиб, шу ердан “Шерабод ШМК” каналига тушиб кетган.
Натижада машина салонида бўлган, Қизириқ тумани “Гулбоғ” махалласида яшаган 1993 йилда туғилган фуқаро А. Ж. воқеа жойида вафот этган.

Вилоят СГЭБнинг 13.01.2020 йилдаги 03-сонли дастлабки хулосасига кўра, марҳум юқори нафас йўлларининг суюқлик (сув) билан бекилиши, ўткир нафас ва юрак етишмовчилиги, ўпка шиши оқибатида вафот этган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмокда.