ЎЗБЕКИСТОН

ЧЕТ ДАВЛАРЛАРДАН КИРИБ КЕЛАЁТГАН БАРЧА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК МАҲСУЛОТЛАРИ КАРАНТИН НАЗОРАТИДАН ЎТКАЗИЛАДИ

Маълумки, қонунчилигимизда чегарадан олиб кирилаётган карантин остидаги маҳсулотларга Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги томонидан берилган карантин руҳсатномаси (КР) ҳамда экспортёр давлатнинг фитосанитар сертификати бўлиши керак. Агентлик томонидан бериладиган карантин рухсатномасини (КР) олмагунича маҳсулот юкланмасин деган талаб қўйилган. Шу боис маҳсулотлар жиддий кўрикдан ўтказилади. Маҳсулот кириб келиши ва экспорт қилинишида тегишли кўрсатмалар белгилаб қўйилган.

Аммо, махсус  меъёрлар белгилаб қўйилганганлига қарамай  қўшни давлатлардан айрим фуқаролар томонидан транпорт ва қўл юки орқали олиб кираётган ўсимликлар уруғи, турли багажлар, кўчат ва гул кўчатлари кириб келиши кузатилмоқда.

Сурхондарё вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси ташқи карантин бўлими ЎКЧМ, ЙПХ ва ТИФ масканлари давлат инспекторлари томонидан  чегара ҳудудларида ушбу ҳолатлар назорат остига олинган. Маълумки, юртимиз  ҳудудига олиб кирилиши таъқиқланган экиш материаллари ва карантин остидаги маҳсулотлар аниқланганда карантин остидаги маҳсулотнинг тегишли ҳужжатлари (карантин рухсатномаси талаб этиладиган ўсимликлар ва маҳсулотлар учун карантин рухсатномаси, экспортёр давлатнинг фитосанитар сертификати ёки гувоҳномаси) мавжуд бўлмаганда тезкор чора-тадбирлар кўриш талаб этилади.  Масалан, хавфли зараркунандалар, ўсимлик касалликлари ва бегона ўтлар билан зарарланган карантин остидаги маҳсулотларни зарарсизлантириш ва юк жўнатувчига қайтариб юборишнинг имконияти мавжуд бўлмаса улар “Карантин остидаги маҳсулотни олиб қўйиш, қайтариб юбориш ва йўқ қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 31 октябрда 3191-сонли низоми)га асосан йўқ қилиниши (махсус жойда ёқиб юбориш ёки чуқур қазиб кўмиб ташлаш йўли билан) лозим.

Ҳар куни юзлаб йўловчилар аэропорт, темир йўл ва автомобиль транспортида қайсидир давлатга бориш ёки келиш учун назорат-текширув постларидан ўтиб-қайтишади.  Кимдир совға сифатида, яна кимдир бошқа мақсадда карантин остидаги маҳсулотларни олиб кириш ёки олиб чиқишни режалаштиради. Бироқ, давлат чегарасидан турли маҳсулотларни олиб ўтаётган аксарият фуқаролар карантин рухсатномаси ва фитосанитария сертификати ҳақида етарли маълумотга эга бўлмаганлиги учун ҳам турли муаммолар юзага келади. 

Маълумки, карантин остидаги маҳсулотларни олиб кириш ва олиб чиқиш қоидаларини бузиш жавобгарликка сабаб бўлади.

“Ўсимликлар карантини ва ҳимояси тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун  ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–743-сон, 11.01.2022 й.) Президент томонидан имзоланди

Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қуйидаги ўзгартиришлар киритилди:

ўсимликлар карантини объектларига ва бошқа зарарли организмларга қарши курашишга доир фитосанитария талабларини ҳамда бошқа қоидаларни карантин остидаги маҳсулотларни ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, қайта ишлаш, реализация қилиш ва йўқ қилиш чоғида бузиш – фуқароларга БҲМнинг
3 бараваригача (810 минг сўмгача), мансабдор шахсларга
5 бараваригача (1 млн 350 минг сўмгача);

карантин остидаги маҳсулотларни Ўзбекистонга олиб кириш ва олиб чиқиш қоидаларини бузиш – фуқароларга БҲМнинг
5 бараваригача (1 млн 350 минг сўмгача), мансабдор шахсларга
10 бараваригача (2 млн 700 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Шунингдек, “Ўсимликлар карантини тўғрисида”ги Қонунга ўзгартиришлар киритилди.

Унга кўра, фитосанитарияга оид юқори хавфга эга бўлган карантин остидаги маҳсулотни, шу жумладан экиш, пайвандлаш, кўпайтириш учун мўлжалланган экиш материалларини хорижий мамлакатлардан Ўзбекистонда яшовчи фуқароларга почта ва курьерлик жўнатмаларида юбориш, шу жумладан багажда ва қўл юкида олиб ўтиш тақиқланади.

Вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси ЎКЧМ  давлат инспекторлари томонидан жорий йилнинг  иккинчи чорагида   8 марта   карантин текширувидан ва тегишли тартибда ишлов беришдан ўтказилмаган материалларни  воҳамиз ҳудудида олиб кириш ҳолатлари аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилди. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида кўрсатилган моддага асосан баённома тузилди.

Ўсимликлар карантини ва химояси агентлиги ўз олдига  қишлоқ хўжалигига ва бошқа ўсимликлар дунёсига зарар етказиши мумкин бўлган ўсимликлар карантини объектлари кириб келишининг, тарқалишининг олдини олишга ҳамда бундай объектларни бартараф этишга қаратилган тадбирларни бажаришни мақсад қилган. Бу борада ҳудудларда давлат инспекторлари томонидан самарали ишлар амалга оширилмоқда.

Юсуф Тошболтаев, Сурхондарё вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси ташқи карантин бўлими бошлиғи

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan