ЎЗБЕКИСТОН

Сайёр судда 4 та оила ярашиш истагини билдирди.

Мамлакатимизда оилавий ажримларнинг олдини олиш бўйича мунтазам чора-тадбирлар амалга оширилиб, бу борада давлат идоралари ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Оиладаги нотинчлик, ажримлар сабаб фақат эр-хотин азият чекмайди. Бундай ҳолатларда ўша оила фарзандлари – эртамиз эгалари бўлган ёшлар камолоти ҳам сўроқ остида қолади. Ажримлар камайиши учун барча имкониятлар ишга солинмоқда.
Бюронинг Қумқўрғон туман бўлими биносида алимент тўловларини ўз вақтида ундириш, қарздорларга нисбатан жазо муқаррарлигини таъминлаш ҳамда оилаларни муросага келтириб ўзаро яраштиришга қаратилган тадбир ташкил этилди.
Бўлиб ўтган сайёр суд тадбирлари аввалида иштирок этган кенг жамоатчилик вакиллари ўзларининг фикр мулоҳазаларини билдириб, оилавий ажримлардан энг аввало аёл, вояга етмаган гўдаклар азият чекаётганлиги таъкидланди ва сайёр судда иштирок этаётган эр-хотинларга ярашиш таклифлари берилди.
Шундан сўнг, 3 нафар вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминотидан бўйин товлаб келган Бахром Абдумуродовга нисбатан қўзғатилган жиноят иши кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама этилди.
Бахром Абдумуродов ўтган вақт давомида жами 13 миллион 998 минг сўм фарзандарининг ҳаққи бўлган алимент пулини тўлашдан қасддан бўйин товлаб келганликда айбли деб топилди ва Жиноят кодексининг кодексининг тегишли моддаларига асосан 9 ой муддатга озодликдан махрум қилинди.
Эндиликда унинг жазо муддатини ўташ даврида олган иш ҳақи ҳисобидан алимент қарздорлиги ундирилади.
Сайёр суд жараёнида туманнинг “Боғаро” маҳалласида яшовчи Зулфиқор Нормаматов жами 17 миллион сўм алимент қарздорлигини тўлиқ берди ва унга нисбатан расмийлаштирилган маъмурий иш тугатилди.
Шунингдек, жараёнларни кузатиб борган 4 та оила кенг жамоатчиликнинг маслаҳати билан оила муқаддаслигини тушуниб етиб, фарзандларининг келажаги учун ярашиш истагини билдирди.
Бундан ташқари, ишсиз алимент тўловчиларга туман бандликка кўмаклашиш маркази томонидан ҳудуддаги ташкилот ва корхоналарда мавжуд бўлган 437 та бўш иш ўринлари ҳамда мутахассислик талаб қилинмайдиган бўш иш ўринлари ҳақида ҳам маълумотлар бериб ўтилди.
Ташкил этилган меҳнат ярмаркасида малакали мутахассислар томонидан касб-ҳунарга қайта ўқитиш ва имтиёзли кредит маблағлари олишда ҳуқуқий маслаҳатлар берилди ва доимий иш ўрнига эга бўлмаган 7 нафар алимент тўловчилар ўзларига мақул келган ишга жойлашиш истагини билдирди.

Сухроб Қурбонов, МИБ Қумқўрғон туман бўлими бошлиғи.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan