Uncategorized

“Камаз” заводида ишлаётган ўзбекистонликлар 70 минг рублгача маош олмоқда

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Уфа шаҳридаги ваколатхонаси ходимлари “Камаз” корхонасида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқаролари билан ушрашиб, яшаш ва иш шароитларини ўрганди.

Ишчилар меҳнат хавфсизлиги ва яшаш жойларидаги шароитлар танловларда иш берувчи вакиллари томонидан айтилганидек эканлигини таъкидлади.

Учрашувда патент расмийлаштириш муддати чўзилаётгани, иш ҳақи миқдори, ундан тўланадиган солиқларнинг кўплиги ва бошқа саволларга корхона масъуллари жавоб берди. Хорижий фуқаролардан олинадиган даромад солиғининг тўланиши, солиққа тортиладиган даромадлар турлари ва фоизлари бўйича тушунча берилди.

“Камаз» корхонасида ишлаётган Ўзбекистон фуқаролари айни пайтда иш ҳажмига қараб, солиқлардан ташқари 70 минг рублгача ойлик маош олаётгани маълум қилинди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan