1-ноябрдан ишлаб чиқарувчилар томонидан сотиладиган газга аксиз солиғи солинмайди.
“Аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини табиий ва суюлтирилган газ билан барқарор таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2021-йил 1-октябрдан юридик шахслар томонидан Ўзбекистонга импорт қилинган табиий газни реализация қилишда аксиз солиғининг нол фоизлик ставкаси белгиланган.
Шунингдек, 2022-йил 1-январдан ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан сотиладиган суюлтирилган газга аксиз солиғи солинмайди.
Тадбиркорларга табиий ва суюлтирилган газни Ўзбекистонга импорт қилишда ҚҚСни 120 кунгача муддатга фоизлар ҳисобланмаган ва унинг тўланишини таъминлаш талаб этилмаган ҳолда, кечиктириб (бўлиб-бўлиб) тўлаш ҳуқуқи берилади.