ЖАМИЯТ

Сайёр судда ҳуқуқий тарғибот

Жиноят ишлари бўйича Денов туман суди  томонидан жорий йилнинг 22 июнь куни Денов тадбиркорлик ва педагогика институти биносида сайёр суд мажлиси бўлиб ўтди.

Сайёр судда 9 нафар шахсга нисбатан ер майдонига ноқонуний равишда эгалик қилганлиги ҳолати бўйича Ўзбекистон Республикаси МЖКнинг 60-моддаси 2-қисми билан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилиб, 5 нафар шахсга нисбатан маъмурий қамоқ билан боғлиқ, қолган 4 нафар шахсларга нисбатан жарима жазолари тайинланди.

Шунингдек сайёр судда жиноят ишлари бўйича Денов туман судининг раиси К.Муродов томонидан “Одам савдоси давр муаммоси” мавзусида ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди.

Тадбирда йиғилганларга одам савдоси жиноятининг тушунчаси, салбий оқибатлари, жиноятчиликнинг келиб чиқиш сабаблари ҳамда жиноятчиликни бартараф этиш учун кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида алоҳида тўхтатилиб,  улар томонидан берилган саволларга батафсил жавоблар берилди.

Сурхондарё вилоят судининг жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan