Uncategorized

Ўзбекистон Республикаси Олий Суди ва Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Вазирлигининг Қўшма Кўрсатмаси кенг тарғиб қилинмоқда

Жиноят ишлари бўйича Шўрчи тумани суди томонидан Шўрчи тумани ИИБ биносида Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Вазирлигининг  Қўшма Кўрсатмасининг мазмун-моҳияти мавзусида туман ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда йиғилиш ўтказилди.

Ички ишлар органлари томонидан жиноят ишлари бўйича судларга кўриб чиқиш учун юбориладиган маъмурий ҳуқуқбузарликка доир ишларни кўришда талаб этиладиган ҳужжатлар ва бу борада ягона суд амалиётини жорий этиш юзасидан Мамлакатимизда қонун устуворлиги ва ижтимоий адолатни таъминлаш, фуқароларнинг хукуқ ва эркинликлари, жамият ва давлатнинг қонуний манфаатларини муҳофаза қилишда судлар ҳамда ички ишлар органларининг фаолияти муҳим аҳамият касб этади.

Ўзбекистон Республикаси Конституқиясининг 20-моддасида фуқаролар уз хукуқ ва эркинликларини амалга оширишда бошқа шахсларнинг, давлат ва жамиятнинг қонуний манфаатлари, хукуклари ва эркинликларига путур етказмасликлари шартлиги алоҳида уқтирилган.

Судлар ушбу конституцион меъёрдан келиб чиққан ҳолда шахсга,фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига, мулкчиликка, давлат ва жамоат тартибига, солиқ тўғрисидаги қонун хужжатларига, табиий муҳитга тажовуз қилувчи ғайрихукуқий, айбли содир этилган ҳаракат ёки ҳаракатсизликда ифодаланган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар
бўйича қонунларни асосан тўғри қўлламоқдалар.

Шу билан бирга амалиётда шу тоифадаги ишларни иш юритувига қабул қилиш, ишни куриб чиқишга тайёрлаш ва кўриш жараёнида тегишли равишда қонун талабларига риоя қилинмай расмийлаштирилган маъмурий ҳужжатларни кушимча текширишлар ўтказиш учун юбориш ўрнига судьялар томонидан иш юритувига қабул қилиниб, хатоликларга йул
қўйилмоқда. Оқибатда, биринчи инстанция судлари томонидан асоссиз чиқарилаётган айрим қарорлар юқори суд босқичларида узгартирилиши ёки бекор қилинишига, бу эса ўз навбатида хўжалик юритувчи субъектларнинг мансабдор шахслари ва фуқароларнинг сарсонгарчилигига сабаб бўлмоқда.

Шу ўринда, маъмурий ҳуқуқбузарликка доир ишларни судларда кўриб чиқишда қонун талабларига қатъий риоя этиш зарурлиги, фуқароларнинг қонун олдида тенглиги, демократизм, инсонпарварлик, одиллик ва айб учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принципларига судьяларнинг эътиборини қаратиш лозим бўлади.

Маъмурий хукуқбузарликка доир ишларни кўриб чиқишга тайёрлаш вақтида судья Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 303-моддасида назарда тутилган масалаларни ҳал этиши лозим. Бунда, маъмурий хукуқбузарликка доир ишларни тақдим қилган орган, ишни кўриб чиқишда қатнашувчи шахсларни вақти ва жойи ҳақида хабардор қилинганлиги ҳақида тегишли маълумот асосида тақдим қилиши лозим бўлади.

Маъмурий ҳуқуқбузарликка доир ишлар юзасидан юритилаётган баённомаларни ва маъмурий иш қўзғатиш тўғрисидаги қарорларнинг мазмуни Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 281-моддаси талабига жавоб бериши лозим. Агарда, баённома ёки маъмурий иш қўзғатиш ҳақидаги қapop тегишли ваколати бўлмаган шахс томонидан тузилган ёки қабул қилинган бўлса, маъмурий ҳуқуқбузарлик содир қилинган вақт ва хукуқбузарликнинг мазмуни, ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликни назарда тутувчи меъёрий хужжатлар кўрсатилмаган ёки жавобгарликка тортилаётган шахс хужжатлар билан таништирилмаган, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида назарда тутилган ҳолларда баённома ёки қарор нусхаси топширилмаган, шу Кодекснинг 294-моддасида назарда тутилган ҳуқуқлари тушунтирилмаган ҳолатларда, судья қайд қилинган камчиликларни бартараф этиш учун баённома ва қарорни тегишли органга ёки мансабдор шахсга қайтаради.

Маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахснинг химоя ҳуқуқининг бузилиши, маъмурий жазо қўллаш ҳақидаги қарорни бекор қилишга асос бўлади.

Юқорида келтирилган судлар фаолиятига доир кўрсатмаларни Жиноят ишлари бўйича Шўрчи туман судининг раиси М.Хакимов томонидан йиғилганларга тушунтирилди ҳамда Қўшма кўрсатма бўйича билдирилган фикрлар юзасидан маъсуллар томонидан кенг тарғибот ишлари олиб боришликлари лозимлиги айтилди.

 

Зухриддин Абдимуратов, Жиноят ишлари бўйича  Шўрчи туман суди девонхона мудири

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan