Uncategorized

Деновда “снос”лар бошланди: Фуқаро талаби қаноатлантирилади-ми?

Таҳририятимизга Денов туманида олиб борилаётган “снос” лар натижасида юзага келган муаммолар юзасидан фуқаро Пардаев Илҳом мурожаат йўллаганди. Унда айтилишича Денов шаҳридаги “Мустақиллик” кўчасида жойлашган Илҳом Пардаев ва оиласига тегишли 2 қаватли яшаш уйи ва қўшимча иншоотлари туман ҳокимлигининг қарори асосида бузилишга тушган. Аммо, компенсация масаласида Илҳом Пардаевнинг манфааатлари тўлиқ инобатга олинмаётгани таъкидланган. Масалани ўрганиш мақсадида мухбиримиз мурожаат муаллифи билан учрашди. Натижада туман ҳокимлиги томонидан ишчи гуруҳ тузилиб, вазият юзасидан қуйидаги хулосага келинди. Яъни, 157 миллион сўмга нархланган уй ва қўшимча бинолар ўрнига И.Пардаев оиласига худди шу жойда қуриладиган кўп қаватли уйдан 1 та икки хонали ва 2 та бир хонали уй ажратиладиган бўлди.

Тўлиқ видеони: https://youtu.be/2S4FWTqkoMU линк орқали  кўришингиз мумкин.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan