Uncategorized

Ичимлик суви ва оқова сув нархи оширилди

Ҳурматли истеъмолчилар!

“Сурхондарё сув таъминоти” масъулияти чекланган жамияти, Сизга шуни маълум қиладики, Халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгашининг 2020 йил 28 декабр кунидаги (156/VI-19) қарорига асосан,
2021 йил 1 январдан бошлаб, истеъмолчиларга етказиб берилаётган 1 м3 ичимлик суви ва оқова суви хизматининг таърифлари барча ҳаражатлар инобатга олинган ҳолда қуйидаги тартибда қайта белгиланди.

Ичимлик сув таъминоти:

Аҳоли истеъмолчиларига – 1150 сўм
Бюджет ташкилотларига – 2700 сўм
Хўжалик ҳисобидаги ташкилотлар
ва бошқа корхоналарга – 2700 сўм

Оқова сув хизмати:

Аҳоли истеъмолчиларига – 650 сўм
Бюджет ташкилотларига – 1050 сўм
Хўжалик ҳисобидаги ташкилотлар
ва бошқа корхоналарга – 1050 сўм

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 6 ноябрдаги қарорига асосан шахсий сектор истеъмолчиларида сув ҳисоблагич ускунаси мавжуд бўлмаса амалдаги таърифларга 1,5 баробар коэффициент қўлланилади. Нархлар қўшимча қиймат солиғи ва устама ҳақисиз белгиланган.

Шундай экан, 2020 йилнинг 31 декабрь кунига қадар фойдаланилган тоза ичимлик ва оқова сув учун тўловларни амалга оширишга шошилинг!
Шу орқали маблағингизни икки баробарга тежаган бўласиз.

“Сурхондарё сув таъминоти” МЧЖ маъмурияти

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan