ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Сурхондарёда қўриқхона инспектори пора билан ушланди

Департаментнинг Шеробод туман бўлими ҳамда туман прокуратураси ходимлари билан ҳамкорликда фуқаронинг мурожаати ва олинган тезкор маълумотларга асосан тезкор тадбир ўтказилди. Маълум қилинишича, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси “Сурхон” Давлат қўриқхонаси инспектори Э.Ч. мурожаат этувчидан қўриқхона ҳудудида каврак ўсимлиги ширасини йиққанлиги учун уни жаримага тортмаслик эвазига 2 млн. сўм беришини талаб қилган ва 1 млн. 300,0 минг сўмини олган. Тадбир жараёнида эса инспектор  қолган 700,0 минг сўм пулни пора тариқасида «чўнтакка урган» вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan