Янгиликлар

АҚШ Россия билан урушадими? Байден жавоб берди

Қўшма Штатлар Россия билан уруш қилмоқчи эмас, агар НАТО кучларига ҳужум қилинмаса, Вашингтон Украинадаги ҳарбий операцияга бевосита аралашмайди. Бу ҳақда АҚШ Президенти Жо Байден “The New York Times” газетасида чоп этилган мақоласида ёзган. “Биз НАТО ва Россия ўртасида уруш кутаётганимиз…

Россия зарбаларининг 97 фоизи тинч аҳолига қаратилган – Рустам Умаров

Россиянинг Украина ҳудудидаги нишонларга берган зарбаларининг 97 фоизи фуқаролик инфратузилмасига урилди. Бу ҳақда кеча, 28 март куни Украина Мудофаа вазири Рустам Умаров Киев ташаббуси билан ўтказилган НАТО-Украина кенгашининг навбатдан ташқари йиғилишида маълум қилди. “Россиянинг ушбу ракеталари, учувчисиз самолётлари ва бошқариладиган…

Bloomberg: Путиннинг атрофидагилар Украинанинг «Крокус»даги терактга алоқадорлигига ишонмаяпти

Унга ҳеч қандай далил йўқлигини айтишган. РФ президенти Владимир Путиннинг атрофидаги одамлар ҳисоблашича, Украинанинг «Крокус Сити Ҳолл» концерт залидаги терактга алоқадорлиги борасида ҳеч қандай далил йўқ. Бу ҳақда Bloomberg Кремлга алоқадор бўлган тўрт манбасига асосланиб хабар берган. Агентлик суҳбатдошларидан бирининг сўзларига…

Бу йил баҳорда “Яшил макон” лойиҳаси доирасида 125 миллион туп кўчат экиш белгиланган

Бу йил баҳорда “Яшил макон” лойиҳаси доирасида 125 миллион туп кўчат экиш белгиланган. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида “Яшил макон” лойиҳаси доирасида баҳорги экиш мавсумини ташкил қилиш ҳамда чиқиндилар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш юзасидан ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди….

Президент Наманганда яшовчи 108 ёшли Иброҳимжон Хўжаевга Traverse автомашинасини совға қилди

Рамазон ойи ва яқинлашиб келаётган Ҳайит байрами муносабати билан президент нуроний Иброҳимжон ҳожи ота Хўжаевга Traverse автомашинасини туҳфа қилди. Президент Шавкат Мирзиёев 108 ёшли наманганлик нуронийга байрам туҳфасини юборди. Яқинда президент Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташрифи чоғида ифторликда иштирок этиб, кайвони…

Соҳани рақамлаштириш шаффофликни таъминлаб, бюрократиянинг олдини олади

Жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатли ҳимоя қилишда муҳим ўрин тутади. Сўнгги йилларда Мажбурий ижро бюроси органлари фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш борасида олиб борилган ислоҳотлар фуқаро ва тадбиркорларнинг ҳуқуқ ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш…

Telegram терактларга чақирувчи хабарларнинг олдини олиш чораларини кўра бошлади

Telegram терактларга чақирувчи хабарларнинг олдини олиш чораларини бошлади. Бу ҳақда мессенжер асосчиси Павел Дуров ўзининг Telegram-каналида маълум қилди. “Тўрт кун аввал Telegram терактларга чақирувчи хабарларнинг олдини олиш чораларини кўра бошлади”, дейди у. Дуровнинг қайд этишича, мутахассислар ушбу фаолиятни бостириш учун техник ва ташкилий…

“Ҳаққингиз йўқ, журналист бўлсангиз ҳам ИИБ ходимлари билан келишингиз керак” – Бухорода журналист мактабга киритилмади

Когон туманида мактаб ўқувчилари билан содир бўлган ЙТҲ бўйича репортаж тайёрлаётган журналист ва тасвирчи қаршиликка учради. Улар интервю олиш мақсадида тумандаги 5-умумтаълим мактабига борганида ўқитувчилардан бири жанжал кўтариб, мактаб ҳудудига киритмаган.    Paradigma.uz сайти журналисти Когон туманида мактаб ўқувчилари билан…

Латвия ТИВ раҳбари бюджет пулидан самолётда учгани учун ишдан кетади

Латвия Ташқи ишлар вазири Кришьянис Кариньш бюджет пулидан шахсий самолётларда учгани билан боғлиқ можаро ортидан лавозимини тарк этади. Бу ҳақда «Delfi» нашри хабар берди. Нашрнинг ёзишича, ТИВ раҳбари бу ҳақда мамлакат Бош вазири Эвика Силиня билан учрашувдан сўнг маълум қилган. Кариньш…

Алишер Ходжаев Кинeматография агентлиги директори ўринбосари лавозимига тайинланди

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясини бошқарган Ходжаев 19 йилдан сўнг бошқа лавозимга ўтди. Алишер Ходжаев Кинeматография агентлиги директори ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Кинематография агентлиги Ахборот хизмати хабар берди. Қайд этилишича, 28 март куни Киночилар уйида Президент Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбари Одил Абдураҳмонов,…

Бишкекда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Қирғизистон пойтахти Бишкекда кучли шамол туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Бу ҳақда Бишкек мэрияси матбуот хизмати хабар берди.  Маълум қилинишича, кечқурун шамол тезлиги сониясига 25 метрдан ошган. Шунинг учун ҳам шаҳар мэри Айбек Жунушалиев фавқулодда ҳолат эълон қилган. Кеча, 28 март…